Адрес:
O'zbekiston, Toshkent, Navoiy ko'chasi 40
`$site.phones[0].num_title`
Asalari - hakim dastyori, dexqon - hamkori, hosil - madori !!!
Hurmatli asalarichilar va saytimiz mehmonlari, Siz saytimizdan "Asalarichilik ensiklopediyasi" va "Arizor.uz" axborot almashish tizimi mobil ilovalarini yuklab olishingiz mumkin

Асаларичиликдан бир йилда 300 миллион соф даромад олган наманганлик тадбиркорАсаларичиликдан бир йилда 300 миллион соф даромад олган наманганлик тадбиркор

« Back

Асаларичиликдан бир йилда 300 миллион соф даромад олган наманганлик тадбиркорАсаларичиликдан бир йилда 300 миллион соф даромад олган наманганлик тадбиркор 04.04.2022 10:02

Асаларичилик нафақат инсонлар соғлиғи учун фойдали, тадбиркорлар учун сердаромад бизнес ҳисобланади.

Бундан 4-5 йил олдин мамлакатимизда асаларичилик соҳаси эътибордан четда қолган эди. Бугунги кунда мамлакатимизда ҳам мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 16 октябридаги “Республикада асаларичиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан инқирозга келиб қолган соҳа қайта жонланди. 

аким ака

2017 йилда асаларичилик билан шуғулланаётган субъектлар сони 11 минггани ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 19 мингтага етган. Мамлакатимизда парвариш қилинаётган асалари оилалари сони кейинги тўрт йилда 2 баробарга кўпайиб, 1 млн 100 мингтага етказилди. Шунингдек, асал етиштириш ҳажми 15 минг 300 тоннадан 25 минг 76 тоннага етказилди. 

Шу тўрт йил давомида асалари пакетлари экспорти уч баробарга ошган ва 2021 йилда 311 минг дона асалари пакетлари экспорт қилинишига эришилган. Эътиборлиси бу соҳада йирик тадбиркорлик субъектлари шаклланди. Қолаверса, саноат усулида маҳсулот етиштириш йўлга қўйилди. 



Бундан ташқари, мамлакатимизда асалари боқиш истагини билдираётган фуқаролар кўпаймоқда. Биргина 2021 йилда республика бўйича асалари боқиш истагини билдирган фуқароларга тижорат банклари томонидан ажратилган 320 миллиард сўмлик кредитлар ҳисобига 12 минг 129 та хонадонларга асалари оилалари етказиб берилди ва мазкур хонадон эгалари бандлиги ҳамда барқарор даромад манбаи билан таъминланди. 

“Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси Наманган вилоят бўлимининг раҳбари Аюбхон Тошбоевнинг айтишича, Наманган вилояти асаларичилик  соҳасида мамлакатимизда етакчи ўринни тутиб келаётган вилоят ҳисобланади. Бугунги кунда вилоятда якка тартибда асалари боқувчи, асаларичилик маҳсулотларини экспортини йўлга қўйган фермер хўжалиги ва масъулияти чекланган жамият шаклидаги 2 мингдан зиёд субъект асаларичилик йўналишида фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари мазкур субъектлар томонидан нафақат асаларичилик маҳсулотлари етиштирилмоқда, балки жуда катта миқдорда асалари пакетлари Россия, Қирғизистон, Қозоғистон давлатларига экспорт қилинмоқда. 

Ўтган йилда республика миқёсида 311 мингдан ортиқ асалари пакети экспорт қилинган бўлса, шундан 209 мингтаси Наманган вилоят ҳиссасига тўғри келгани ҳам вилоятнинг асаларичилик салоҳияти юқорилигини кўрсатади. 

Шунингдек, наманганлик асаларичилар эришаётган юқори натижаларни мамлакат миқёсида муносиб эътироф топаётгани қувонарли.  Айниқса, асалари пакетлари экспорти бўйича амалга ишлар эътиборга лойиқ. 

Ҳаким Йўлдошев раҳбарлик қилаётган “Лолабегим” масъулияти чекланган жамияти бой тажрибага эга, яъни 30 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланиб келаётир. 



– Асалари боқиш бизга отамиздан мерос. Бугунги кунда  4 мингдан ортиқ асалари оилаларини парвариш қиляпмиз. Ҳозирги кунда йиғирмадан ортиқ ишсиз фуқароларни иш билан таъминладик. Бундан ташқари иш мавсумида ҳар йили 200 дан ортиқ ишчиларни ёллаймиз. Ўтган йили 50 тонна асал етиштирдик. Бундан ташқари ишсиз, асаларичиликка қизиқиши бор фуқароларга асалари оилалари тарқатган эдик. Улар бизга 20 тонна асал маҳсулотларини сотди. 70 тонна асал етиштирдик. Бундан ташқари 20 мингдан ортиқ асалари пакетларини Россия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларига экспорт қилдик. 

Ўтган йилда барча харажатлардан ташқари 300 миллион соф даромад олдик. Шу йилда асалариларимизни 10 минг оилага етказишни режалаштиряпмиз. Айни вақтда 30 мингдан ортиқ асалари пакетини Қирғизистон, Қозоғистон, Россия давлатларига экспортга тайёрлаяпмиз. Бундан ташқари “Асаллар олами” марказимизда асаларичилик маҳсулотларини етиштириш, асаларичилик жиҳоз ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқарилади. 

Шу билан бирга, ёш асаларичиларга асаларини парваришлаш, унинг касалликларига қарши профилактика, назарий ҳамда амалий масалаларда кўмаклашиб келяпмиз. Асаларичилик камбағал оилаларни даромадли оилага айлантиришига ҳеч шубҳам йўқ. 100 та асалари оиласини парвариш қилса, битта оилани бемалол боқади. 

Битта асалари оиласи яхши парвариш қилинса, 15 килодан 30 килогача асал беради. Юзта асалари оиласидан ўртача 2 тонна асал олинади. Бозорларда бир килограмм асалнинг нархи 50 минг сўм. Соф даромад 100 миллион сўм бўлар экан. Шу соҳа орқасидан жуда кўп натижаларга эришдим. Оила тебратдим, фарзандларимни ўқитдим, янги уйлар қурдик, янги машиналар, техникалар олдик. Ота-онамни Ҳаж, Умра сафарларига юбордим, – дейди “Лолабегим” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳаким Йўлдошев. 

Яна бир маълумот. “Лолабегим” масъулияти чекланган жамиятида “Асаллар олами” номли марказ ташкил этилиб, асалари мумини қайта ишлаш, тайёрлаб бериш, яшиклар ясаш, асал олиш ускуналари ва бошқа техник жиҳозлар сотуви йўлга қўйилган. Келгусида тадбиркор, тиббиётда асаларига чақтириб даволаш муолажахонасини очишни режалаштирмоқда. 



Наманган шаҳар Давлатобод тумани “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғини вилоятдаги асаларичилик соҳасининг драйвери ҳисобланади. Бу маҳаллада ишсиз аҳолини топиш мушкул. Деярли ҳар бир хонадон асаларичилик билан шуғулланади. 

– Асаларичилик соҳаси билан шуғулланганимизга ўн йил бўлди, –дейди асаларичи Абдумалик Эргашев. – Биринчи йили ишни 10 асалари оиласи билан бошлаганмиз. Бугунги кунда мингга яқин асалари оилаларини парвариш қиляпмиз. Ўтган йили 8 тонна асал олдик. Бундан ташқари 1000 та оила асалари пакетлари экспорт қилдик. Бундан 150 миллион даромад қилдик. Бундан ташқари асаларичиликнинг наслдорлиги билан ҳам шуғулланамиз. Бундан ҳам яхши даромад топса бўлади. Ўтган йилда 6 мингта она асалари сотдик. Айни баҳор мавсумида асалариларимиз яна кўпайган. Ҳозир айни вақтда асалари пакетларини хорижга экспортга тайёрлаяпмиз.... 

Мазкур маҳаллада юрар эканмиз, эътиборимизни бир жиҳат тортди. Ҳоким ёрдамчилари томонидан мазкур маҳалладаги барча хонадонлар дарвозасига хонадон паспорти илинган. Унда хонадон соҳиблари нима иш билан шуғулланишидан тортиб, топаётган даромади ҳақида маълумот бор.   

Асаларичилик соҳасининг янада ривожлантир, шу соҳага қизиқиши бор ёшларга назарий ва амалий билимларни ўргатиш мақсадида Наманган вилоят Янгиқўрғон тумани 2-сонли касб-ҳунар мактабида асаларичилик маркази ташкил этилган. 

– Бизнинг таълим муассасамизда 2018 йилдан бошлаб асаларичилик соҳасида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган, – дейди Наманган вилоят Янгиқўрғон туманидаги қишлоқ хўжалик касб-ҳунар мактаби директори Дониёр Отамирзаев. – Таълим муассасамизда мазкур соҳани ўқитиш учун барча ўқув қўлланмалар мавжуд. Бундан ташқари амалий машғулот ўтиш учун машғулот майдонлари, лабораториялар, асбоб ускуналар ўқувчиларга таълим беришга етарли. Малакали, кўп йиллик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар асаларичилик сир-асрорларини ўқувчиларга ўргатмоқда. Ҳозирги кунгача 200 нафар ёшни асаларичилик соҳасига ўқитган бўлсак,  шу ерда юздан ортиғи асаларичилик соҳасида берилган имкониятларидан фойдаланиб, имтиёзли кредитлар олди, ўзларининг асаларичилик томорқа ер хўжаликларини юритяпти. 



Бир сўз билан айтганда, вилоятда асаларичиликни ривожлантириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Муҳими соҳада яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш борасида изчил изланишлар олиб борилмоқда. Янгиқўрғон туманидаги қишлоқ хўжалик касб-ҳунар мактабида асаларичилик йўналишида мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилгани соҳа ривожи йўлидаги энг муҳим қадамлардан бири бўлмоқда. 

манба:UzA


Asal Bayrami 2023
Asal Bayrami 2023
Asal Bayrami 2023
Asal Bayrami 2023
Asal Bayrami 2023
Asal Bayrami 2023
Asal Bayrami 2023
Asal Bayrami 2023
Asal Festivali Namangan
Asal Festivali Namangan
Uyushma binosining ochilish marosimi
Uyushma binosining ochilish marosimi
Uyushma binosining ochilish marosimi
Uyushma binosining ochilish marosimi
Farg'onaga tashrif
Farg'onaga tashrif
Asal Bayrami 2023
Asal Bayrami 2023
Bizning hamkorlar
The Food and Agriculture Organization
The Food and Agriculture Organization
ALOQALIZING
ALOQALIZING
Savollar bormi?
Savollaringizga javob berishga tayyormiz. 
Fayl yuklash:
maksimal: 1
Manzili:
O'zbekiston, Toshkent, Navoiy ko'chasi 40