🍯 Бугун Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” тематик парки тўртинчи бора халқаро асал фестивалига мезбонлик қилмоқда. Тантанали очилиш маросимида "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси рахбарияти, хорижлик меҳмонлар, вилоят жамоатчилиги қатнашди.
👍 Бу йилги “Халқаро асал фестивали”да 150 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик асаларичилар ўз табиий маҳсулотларини намойиш этмоқдалар.
Таъкидлаш жоиз, фестивалда нафақат асаларичилик масаласи, балки, соҳага оид бошқа тадбирларни ҳам қамраб олиш режалаштирилган.
Фестивал доирасида наманганлик ҳунармандлар кўргазмаси, спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Наманган брендига айланиб бораётган “Халқаро асал фестивали” Давлатимиз раҳбарининг асаларичиликни ривожлантиришга қаратаётган катта эътиборлари ва соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш йўлида берилаётган кенг имкониятлар самарасини намоён этиб, бу борада халқаро илғор тажрибаларни уйғунлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
![]()
![]()
![]()
![]()