Жорий йил 11-18 октябрь кунлари “Глобал асаларичилик ва асал ишлаб чиқариш соҳасида билимлар ва кўникмалар алмашинуви” лойиҳаси доирасида Словения Асаларичилик сохасидаги профессор, олимларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида профессор, олимлар Бухоро давлат университети, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳамда Тошкент давлат аграр университети талабалари ва вилоятлардаги асаларичиларга ўқув-семинарлар ташкил қилинди.
🤝Бундан ташқари "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси, Любляна университети Биотехника факултети ўртасида кенг қамровли ишлар бўйича келишувларни амалга ошириш белгилаб олинди. Жумладан;
✅Karnika (Apis mellifera carnica) зоти бўйича;
✅Асалари заҳри, она ари сути, гулчанги каби маҳсулотларни саноат миқёсида ишлаб чиқариш ва асални қадоқлаш ускуналарини олиб келиб соҳа ривожи учун кенг кўламли ишларни амалга оширишга келишиб олинди.
![]()
![]()
![]()