🇺🇿🇨🇳 "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси раиси Э.О.Назаров бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасининг Шангдонг провинциясига ташриф буюрди.
🤝 Сафар чоғида провинция ҳудудидаги:
- асал;
- асалари заҳри;
- она асалари сути;
- мумни қайта ишлаш;
- прополис;
- без сотовый (мумкатакчаларсиз ёки рамкасиз ) асалари пакети;
- техник ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналарга ташриф буюрилди.
✅ Келгусида хитойлик ҳамкорлар билан юртимизда етиштирилаётган асаларичилик маҳсулотлари экспорт ҳажмини кенгайтириш, маҳсулотларни Хитой давлатига экспорт қилиб у ердан Европа давлатларига жўнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Асаларичиларимизнинг аксарияти жисмоний шахс сифатида фаолият юритиб келаётганлигини инобатга олиб, ўзимизда асалари заҳри, она асалари сути, прополиси, гул чанг, перга, без сотовый (мумкатакчаларсиз ёки рамкасиз ) асалари пакети ва бошқа маҳсулотларни қайта ишлайдиган завод қуришга келишиб олинди.
Бугунги кунда республикамизда бир дона асалари оиласидан ўртача 2,5-3 млн сўм даромад қилиш мумкин. Асаларичилик маҳсулотларини саноатлаштириш орқали мазкур даромадни 8-10 млн.сўмга етказиш имконияти мавжуд.
Жорий йилнинг август ойида Хитой делегациясини мамлакатимизга ташриф буюриши режалаштирилган.
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()