Адрес:
O'zbekiston, Toshkent, Navoiy ko'chasi 40
`$site.phones[0].num_title`
Asalari - hakim dastyori, dexqon - hamkori, hosil - madori !!!

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида асаларичилик мажмуаси очилди.

« Back

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида асаларичилик мажмуаси очилди. 23.03.2021 00:00

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги “Республикада асаларичиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3327-сонли қарорига асосан Ўзбекистон асаларичилари уюмаси ташкил этилди.

Қарорда асаларичилар уюшмасининг асосий вазифаси этиб Республикамизда асаларичилик соҳани ривожлантириш ва соҳага илғор чет эл тажрибаларини жорий қилиш ҳамда ҳар бир худудда асаларичилик илмий ишлаб чиқариш компелксларини ташкил қилиш белгилаб берилди. Ушбу топшириқлар ижросининг ёрқин намунаси сифатида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ташкил этилган асаларичилик мажумасини кўришимиз мумкин.

Ушбу марказда асаларичилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар ва аҳолини ўқитиш, амалий ва назарий билимлар бериш ҳамда асаларичиларни малакасини ошириш билан бирга қаторда вилоят асаларичилари уюшмаси билан ҳамкорликда аҳолини даромад манбаларини ошириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида ёшлар дафтарига киритилган ёшларга соҳа бўйича назарий ва амалий билим бериш, ўқитиш якунида асалари оилаларини таъминлаш билан бир қаторда уларнинг бадлигини таъминилашади.

Бундан ташқари асаларичиликда зотли она ари етиштириш, қишлоқ хўжалик экинларини асаларилар билан чанглатиш орқали ҳосилдорлигини ошириш бўйича вилоятда самарали иш олиб бориш ва ўқув амалий семинарлар ташкил этишда асаларичилик мажмуаларини ўрни жуда катта.

Президентимиз соҳада ислохатларни амалга оширишда ҳар бир худудда асаларичилик мажмуалари ва кластерларни ташкил қилишга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтган.

Ушбу ислохатлар натижасида асалари оилалари сони, асал етиштириш ҳажми кўпайтирилади ва ишсиз ёшлар ҳамда аҳоли иш билан таъминланади.

Бугунги кунда Республикамизда асаларичилик соҳасида бир мунча натижаларга эришилди.

Шу жумладан:

2020 йилда асаларичилик субъектлари сонини 14 минг 870 тага, асалари оилалари сонини 907 минг 283 та (111 фоиз)га, асал етиштириш ҳажмини 21 минг 410 тонна (112 фоиз) оширилди.

Ўзбекистон шароитида зотли она асалариларни асаларичилик-наслчилик хўжаликларида кўпайтириш ишларини такомиллаштириш ва асалари оилаларининг зотини яхшилаш бўйича 2019 йилда олиб келинган “Карпат” ва “Карника” зотли она асаларилардан сифатли асалари оилалари етиштириш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунгача маҳаллий шароитда 400 мингдан ортиқ зотли она ари етиштириш йўлга қўйилди.

2020 йилда 783,8 АҚШ доллар қийматида 243 минг дона асалари пакетлари экспорти амалга оширилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО БМТ) "Асаларичиликни барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси доирасида асаларичилик соҳаси учун мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлаш, асаларичилик соҳасида таълим тизимини такомиллаштириш ҳамда асалари оилаларини қишлоқ ҳўжалик экинларига жойлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқилмоқда.

photo_2021-03-13_08-04-26 photo_2021-03-13_08-04-18 (2) photo_2021-03-13_08-04-19 photo_2021-03-13_08-04-18 photo_2021-03-13_08-04-28 (2)


Farg`onaga tashrif
Farg`onaga tashrif
Uyushma binosining ochilish marosimi
Uyushma binosining ochilish marosimi
Farg'onaga tashrif
Farg'onaga tashrif
Uyushma binosining ochilish marosimi
Uyushma binosining ochilish marosimi
Bizning hamkorlar
The Food and Agriculture Organization
The Food and Agriculture Organization
ALOQALIZING
ALOQALIZING
Savollar bormi?
Savollaringizga javob berishga tayyormiz. 
Fayl yuklash:
maksimal: 1
Manzili:
O'zbekiston, Toshkent, Navoiy ko'chasi 40