🤝СПР раиси Валерий Михеев, Киров шаҳридаги илмий ишлаб чиқариш ва наслчилик институт директори Анна Брандорф, Рамиль Еникеев, Чеченистон асаларичилари уюшмаси раиси Леча Базаев, Қозоғистон Республикаси илмий ишлаб чиқариш ва наслчилик институт бўлим мудири Олег Крупский, СППР вакили Сергей Охапкин, Бошқирдистон АНО "Олтин Салок" директори Марат Хасанов ҳамда "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси раиси Назаров Эркин ва уюшма маслахатчиси Мусаев Фаррух иштирокида Москва шаҳридаги Ветеринария медицинаси академиясида асалари касалликлари бўйича илмий семинарда иштирок этилди.
✅ Семинар давомида Россияга асалари пакетлари экспортини кенгайтириш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.
✅ Музокаралар давомида Россия томонидан берилган талабларни соддалаштириш масаласи кўриб чиқилди.
✅ Республикамиздан Россияга юбориладиган асалари пакетлари сифатини назоратини кучайтириш ва илмий масалаларни ҳамкорликда олиб бориш белгилаб олинди.
![]()
![]()
![]()