Адрес:
O'zbekiston, Toshkent, Navoiy ko'chasi 40
`$site.phones[0].num_title`
Asalari - hakim dastyori, dexqon - hamkori, hosil - madori !!!

ТОШКЕНТДА АСАЛ БАЙРАМИ!!!

« Back

ТОШКЕНТДА АСАЛ БАЙРАМИ!!! 01.12.2018 11:18

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги "Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида"ги Қарорнинг ижросини таъминлаш, асаларичилик соҳасида эришилган ютуқ ва муваффақиятларини намойиш этиш, асаларичилар орасида тажриба алмашиш ва аҳолини сифатли асал маҳсулотлари билан арзон нархларда таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 1-10 декабр кунлари Тошкент шаҳридаги "Ўзкўргазмасавдо маркази" павильонларида иккинчи маротаба “Асал Байрами” асаларичилик маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтказилади.
“Асал Байрами” асаларичилик маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси доирасида 270 дан ортиқ асаларичилик субъектлари, Республикамизнинг барча ҳудудларидан асаларичилик соҳасининг илғор вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги "Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида"ги ПҚ-3327-сонли Қарорига асосан "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси ташкил этилди, унинг асосий йўналишлари ва вазифалари қуйидагилар этиб белгиланди:
- асаларичилик соҳасининг норматив-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш;
- соҳани ривожлантириш дастурларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
- ягона илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини олиб бориш;
- олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва шу жумладан чет эл таълим муассасаларида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
- асаларилар озуқа базасини мустаҳкамлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш.
2018 йилда давомида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва барча вилоятларда ҳудудий асаларичилар уюшмалари ташкил этилди. , сайёр учрашувлар ва асаларичиларнинг учрашувлари ўтказилди, соҳанинг асосий муаммолари ва устувор вазифалар аниқланди.
Жорий йилда Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси Халқаро асаларичилик уюшмалари Федерацияси "Апимондиа"га аъзо бўлди, бу Республикада асаларичиликини жадал суръатда саноатлаштириш, ривожланган мамлакатларнинг халқаро тажрибасидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда асаларичилик соҳасининг асосий йўналиши - қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини сезиларли даражада ошишига сабаб бўлувчи «чанглатиш» агротехникасини жорий этиш, бу эса республиканинг озиқ-овқат хавфсизлиги дастурини амалга оширишда муҳим ҳисса қўшади.
2018 йилда биринчи марта Фарғона давлат университети ва Самарқанд ветеринария институтида зоотехник-асаларичи мутахассислиги бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бошланди. Барча вилоят коллежларида асаларичилик соҳаси учун зоотехник йўналиши бўйича бир йиллик ўқув курслари ташкил этилди. Хорижий мутахассислар томонидан коллеж ўқитувчилари учун асаларичилик курсларини ўқитиш услублари бўйича семинарлар ўтказилди. Илмий ва педагогик кадрлар тайёрлаш мақсадида Россия, Исроил ва Украинадаги илмий ва ўқув муассасалари билан горизонтал алоқалар ўрнатилди.
АТ “Алоқабанк" ва Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси таъсисчилигида асосий фаолияти асаларичилик субъектларига асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар, ускуналар, жиҳозлар, шунингдек асални қадоқлаш бўйича замонавий технологик линияларни лизингга беришдан иборат бўлган «ALOQALIZING» МЧЖ лизинг компанияси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикасида асалариларни кўчириш ва жойлаштириш тартиби ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Мазкур тартибга мувофиқ асал йиғиш даврида уюшма талабномасига асосан уюшмага аъзо бўлган асаларичилик субъектларига ўрмон фонди ерлари, қўриқланадиган табий ҳудудлари (давлат қўриқхоналари, муҳофаза қилинадиган ҳудудлар бундан мустасно), тоғли ва тоғ олди ҳудудларидан, табиий яйловлардан, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги ерларидан бепул фойдаланиш имконияти берилди. Божхона тўловларидан озод этилган холда 100 минг долларга инвентарлар, ускуналар, асаларичилик соҳасида фойдаланиладиган ёрдамчи ускуналар, мумпарда ва мум маҳсулотлари олинди.
“Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси аъзолари белгиланган тартибда тасдиқланган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича 30 минг АҚШ долларидан ортиқ имтиёзларга эга бўлдилар.
Уюшма томонидан асални қалбакилаштириш бўйича Маъмурий кодексга ўзгартиришлар киритиш масалалари ишлаб чиқилди ва муҳокамага қўйиш учун тавсия қилинди. Бу масала Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш жараёнида унинг сафи кенгайтирилиб, унга Республикада ишлаб чиқарилаётган барча озиқ-овқатлар ва саноат маҳсулотлари ҳам киритилди.
Асаларичилик маҳсулотларини стандартлашни такомиллаштириш унга ҳалқаро стандартларни жорий этиш ва Ўзбекистоннинг асаларичилик маҳсулотларини стандартлаш бўйича давлатлараро Қўмитасига аъзо бўлиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг маҳсус қарорига биноан Тошкент шаҳрининг марказида Ўзбекистон асаларичилар уюшмасини жойлаштириш учун унга икки қаватли бино ажратилди.
Ҳозирги вақтда бу бинода таъмирлаш ва қайта қурулиш ишлари олиб борилмоқда. Унга уюшмани оператив бошқариш хуқуқига эга бўлган бош офис, асаларичилик маҳсулотларини сотиш бўйича савдо маркази, асаларичиликда ишлатиладиган асбоб-ускуналар, дастгоҳлар, инструментлари, янги технология анжомлари учун кўргазма маркази (зали), лизинг компонияси, асаларичилар малакасини ошириш факультети, апитерапия маркази, асал ва бошқа асаларичилик маҳсулотлари сифатини аниқлаш бўйича лаборатория жойлаштирилади.
Вилоятларда кўп асал беришга имкониятли бўлган дарахтларни ва ўсимликларни экиш бўйича кўплаб тажрибалар ўтказилди.
Асаларичилик бўйича тажриба станциясини ташкил этиш ва бу ишларга чет эл олимларини жалб қилиш бўйича режалаштирилган ишлар олиб борилмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда амалга ошириш учун лойиҳа тайёрланди. Бу лойиҳага мувофиқ Ўзбекистонда асаларичилик бўйича матуҳассислар ва илмий ходимларни тайёрлаш учун 400 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратиш кўзда тутилган.
2018 йилда Ўзбекистон Республикасида асалариларнинг зоти таркибини яхшилаш мақсадида ғарбий Украинадан икки мингдан ортиқ карпат зотига мансуб наслдор она арилари (оркисинлар), Германиядан карника зотига мансуб она арилар импорт қилинди. Наманган вилоятида она ариларни сунъий уруғлантириш бўйича лаборатория ташкил этилди, наслчилик ишларини такомиллаштириш бўйича режали ишлар олиб борилмоқда, Фарғона вилоятида алоҳида ажратилган қочириш пунктлари ташкиллаштирилмоқда.
Ўзбекистондан асал экспорт қилиш бир неча бараварга ошди, асалари пакетларини экспорт қилиш 1,5 бароборга кўпайди ва уларнинг сони 207 минг донага етди, умумий валюта тушумлари бир ярим мартага ошди ва унинг суммаси (миқдори) бир миллион долларга етди.
2018 йилда Ўзбекистонликлар дастурхонига 17 минг тоннадан ортиқ ширин асал маҳсулотлари етказилиб берилди, аҳоли жон бошига асал ишлаб чиқариш ярим килограммни (0,5 кг) ташкил этди.
Асаларичиликни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорларда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, бу соҳани (асаларичиликни) вертикал бошқарувини ва тармоқни бошқарувининг ягона тизимини ташкил қилиш имкониятини унинг жадал ривожлантиришни, янги иш ўринлари яратилишини, асаларичиликни саноат асосига ўтказишни, илғор технологияларни жорий этишни ва уларнинг натижасида асал ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ҳамда Республика аҳолисининг сифатли асаларичилик
маҳсулотларига бўлган эхтиёжларини таъминлаш (қондириш), бу тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш.
Аҳоли орасида ари ва асаларичилик маҳсулотларини тарғиб қилиш, уни соғломлаштиришга имконият яратиш, Ўзбекистоннинг барча асаларичиларини бирлаштириш, интенсив технологияларни жорий этиш ва тажриба алмашиниш, асаларичиликни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорда белгиланган вазифаларни бажариш самарадорлигини ошириш, асаларичилик субъектларининг фаолиятини қўллаб қувватлаш ва мувофиқлаштириш, асаларичиларнинг муаммоларини муҳокама қилиш ва уларнинг ечимини аниқлаш мақсадида иккинчи бор “Асал байрами” ўтказилмоқда, унинг ташаббускорлари АТ “Алоқабанк” ва Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси ҳисобланади.
2017 йил 1-декабрда “Асал байрами” кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазма-ярмаркалари тадбирлари 10-декабрга қадар “Ўзкўргазмасавдо”нинг биринчи қаватида соат 900дан 1700гача давом этди.
Асал байрами ва кўргазма ярмаркалари доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
-асалари кўргазмаси ва барча асаларичилик маҳсулотлари спектри;
-инвентар ва ускуналар кўргазмаси шу жумладан чет эл мамлакатларида асаларичиликда фойдаланиладиганлари, ветеринария дори-воситалари;
-илмий-амалий семинарлар, мастер-класслар, асаларичилар ўртасида тажриба алмашиниш;
-қўшни мамлакатлардан “Асал байрами”га қизиққан асаларичиларни қатнашиши кўзда тутилган;
-12 та номинация бўйича конкурс ўтказиш, ғолибларни аниқлаш ва уларни мукофотлаш.
Байрам иштирокчилари ва мехмонлари кўргазма-ярмаркада асаларичилик тармоғи субъектлари ҳамда улар томонидан ишлаб чиқарилган махсулотлари билан ташиши мумкин.
“Асал байрами”га Республикамизнинг турли худудларидан келган иштирокчиларга “Ўзкўргазмасавдо” залида алоҳида павильонлар ажратилган.
Бунинг билан улар кўргазмада иштирок этишдан ташқари аҳолига ва пойтахт мехмонларига ўзларининг махсулотларини сотиш имкониятига эга бўлади.
Махсулотларни сотиб олувчиларга сотиш учун шартномалар имзолашга барча шароитлар яратилган.
Иштирокчилар ва уларнинг вакиллари 3-9 декабр кунлари ўтказиладиган асаларичиликда долзарб саволларга бағишланган илмий-амалий семенарда қатнашиш имкониятига эга. Семинарлар очиқ мулоқат тарзида маъруза ёки мастер-класслардан иборат бўлади.
Илмий амалий семинарда соҳага алоқадор вазирликлардан Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат ветеринария қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва бошқа ташкилотлардан вакиллар иштирок этади.
“Асал байрами” кўргазма-ярмаркасида иштирок этганлардан ғолиблар аниқланиб улар фаҳрий ёрлиқ ва махсус сертификатлар билан тақдирланади.


Farg`onaga tashrif
Farg`onaga tashrif
Uyushma binosining ochilish marosimi
Uyushma binosining ochilish marosimi
Farg'onaga tashrif
Farg'onaga tashrif
Uyushma binosining ochilish marosimi
Uyushma binosining ochilish marosimi
Bizning hamkorlar
The Food and Agriculture Organization
The Food and Agriculture Organization
ALOQALIZING
ALOQALIZING
Savollar bormi?
Savollaringizga javob berishga tayyormiz. 
Fayl yuklash:
maksimal: 1
Manzili:
O'zbekiston, Toshkent, Navoiy ko'chasi 40