
"Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси" ва унинг жойлардаги вакилликлари томонидан амалга оширилаётган ишлар "Ўзбекистон-24" информацион дастури нигоҳида! Жорий йилнинг 2-4 июнь кунлари "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси ҳамда "Ўзбекистон-24" информацион дастурининг ижодий гуруҳи ҳамкорлигида асаларичилик фаолиятини ўзида акс эттирган кўрсатувни тасвирга олиш жараёнлари ташкил этилди. Тасвирлар юртимизнинг энг баҳово ҳудудларидан бири бўлган Жиззах вилоятининг Зомин туманида, табиат қўйнида олинди. Мутахассислар томонидан асаларичиликни мазмун-моҳияти теран тарзда очиб берилиши қаторида, "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси ва унинг қуйи тизимларида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида ҳам маълумотлар берилди.