
🏫 Тошкент шаҳар Олмазор тумани "Нуронийлар" жамғармаси, "Беруний" МФЙ, "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви ташаббуси билан Олмазор туманидаги 249-сонли умумтаълим мактабида юқори синфларда таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
🧓👵 Тадбирда сўзга чиққан нуроний отахону-онахонлар, меҳнат фахрийлари - ёшларимизга қарата панду-насиҳатлар бериш билан бирга,
🎓 келгусида олий таълим муассасалари, касб-ҳунар йўналишлари бўйича илм даргоҳларида ўқишни давом эттириб, яхши бир мутахассислик, касб эгалари бўлиб етишиб чиқишлари,
📚кўпроқ китоб мутолаасига, чет тилларини пухта ўзлаштиришлари хусусида ҳам тушунтиришлар бердилар.
🌱 Тадбир жараёнида мактабларни тугаллаётган ёшларни аграр, қишлоқ хўжалиги, зооветеринария каби йўналишларга,
🐝жумладан асаларичиликка қизиққан ёшлар учун ҳам кўплаб таълим масканларида кенг имкониятлар яратилгани борасида ҳам маълумотлар берилди.