Адрес:
O'zbekiston, Toshkent, Navoiy ko'chasi 40
`$site.phones[0].num_title`
Asalari - hakim dastyori, dexqon - hamkori, hosil - madori !!!

ЮРТИМИЗДА АСАЛ БАЙРАМИ

« Back

ЮРТИМИЗДА АСАЛ БАЙРАМИ 09.12.2019 14:30

Халқимиз азалдан асаларичилик билан шуғулланиб келади. Бу кони фойда тармоқ афсуски, кейинги йилларда бироз оқсаб келаётган эди. Асаларичилар тарқоқ ҳолда ўз билганича фаолият кўрсатарди. 2017 йил 16 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада асаларичиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3327-сонли қарори эълон қилиниб, бу соҳа янги йўналишда жонлана бошлади. Мазкур қарор доирасида 2018 йил январь ойида Республика асаларичилик уюшмаси ташкил қилиниб, мамлакатимизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида асаларичилик уюшмаларининг ҳудудий бўлимлари фаолият кўрсата бошлади.

Қарорга кўра, асаларичиликни ривожлантириш, уни моддий қўллаб-қувватлаш АТ “Алоқабанк”ка юклатилганди. Бу вазифа банк томонидан аъло даражада уддаланиб келинмоқда десак, янглишмаймиз. Чунки мана шу қисқа фурсатда банк томонидан тармоқни ривожлантириш мақсадида талайгина ишлар амалга оширилди.

https://finance.uz/images/photos/2019/december/12-12-2019/_MG_0488.JPG

Хусусан, жорий йил май ойида банк кўмагида Тошкент шаҳрининг марказида Ўзбекистон асаларичилар уюшмасининг биноси фойдаланишга топширилди. Натижада Марказий Осиёда Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси биринчилардан бўлиб ўзларининг ихтисослашган марказларига эга бўлди. Унда бош офис, асаларичилик маҳсулотларини сотадиган савдо маркази, асаларичиликда ишлатиладиган асбоб-ускуналар, янги технологиялар, асбоб-ускуналар кўргазма маркази, лизинг компанияси, ўқув маркази ва малака ошириш факультети, апитерапия маркази ҳамда асаларичилик маҳсулотларининг сифатини аниқлаш лаборатория жойлаштирилди.

Бу ишларнинг узвий давоми сифатида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, уч йилдан бўён банк кўмагида пойтахтимизда асал байрами кенг нишонланиб келинади. Мазкур анъана жорий йил ҳам давоми этди. 1-10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзкўргазмасавдо” марказида “Асал байрами” ва асаларичилик маҳсулотлари кўргазма ярмаркасида 300 дан ортиқ асаларичилик соҳасининг энг илғор вакиллари иштирок этди.

ЮРТИМИЗДА АСАЛ БАЙРАМИ

https://finance.uz/images/photos/2019/december/12-12-2019/_MG_0538.JPG

 

– Биринчи асал байрами 2017 йил декабрь ойида ўтказилган. Унда республика бўйлаб 140 нафар асаларичи қатнашган эди. Бу йилги кўргазмага эса 300 дан ортиқ асаларичи йиғилди, – дейди Республика асаларичилар уюшмаси раиси Шерали Суярқулов. – Йилдан йилга асаларичилар сафи кенгаймоқда. Бу эса ажойиб соҳанинг ривожланётганидан далолатдир. Қолаверса, асаларичиларимиз қатор халқаро кўргазмаларда ҳам иштирок этиб, таж­риба алмашмоқда ҳамда ўз маҳсулотларини хорижга экспорт қилмоқдалар.

Маълумотларга назар ташлайдиган бўлса, шу йил мамлакатимиз бўйича 19.000 тонна асал етиштирилди, 800.000 дан ортиқ асалари оиласи боқилди. Юртимизда бу соҳа вакилларининг сони 14.500 кишидан ортди. 19.000 тонна асал экспорт қилинди. Асал билан бирга асалари оилалари ҳам четга чиқарилмоқда.

Шунингдек, халқаро алоқалар ҳам аста-секинлик билан кенг йўлга қўйилиб, Россия, Қозоғистон, Қирғистон билан савдо-сотиқ ишлари олиб борилмоқда. Бу йил Россия давлатида 10.000 дан ортиқ асалари боқиб келинди. Бу жараёнда асаларилар кузгача боқилиб, сўнгра юртимизга олиб келинади.

https://finance.uz/images/photos/2019/december/12-12-2019/_MG_0539.JPG

 

Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси Апимондия халқаро асаларичилик уюшмалар федерациясининг аъзоси бўлган. Бу ҳамкорлик асаларичиликнинг халқаро тажрибаларини юртимизда қўллаш ҳамда бу соҳани ривожлантиришда қўл келади. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида асаларичилик саноатининг асосий йўналиши – агротехника "чанглатиш"дан кенг фойдаланиш билан озиқ-овқат хавфсизлиги дастурининг амалга оширилишида муҳим ҳисса қўшмоқда, дея таъкидлади Шерали Суярқулов ўз сўзида.

Асал байрамида мамлакатнинг барча ҳудудларидан асаларичилар қатнашди. Авлоддан авлодга ўтиб келаётган бу касбнинг тажрибали мутахассислари ҳам шу ерга тўпланишган.

– Оиламизда 6 авлод вакиллари асаларичилик билан шуғулланиб келади, – дейди Андижон вилояти Булоқбоши туманидан келган иштирокчи Абдуманноп ота Олимжанов. – Яқинда 12-13 яшар икки нафар набирамга 8 та ари уйи ясаб бердим. Ҳозирда шу касбга меҳр қўйишган. Асални ҳалқимиз шифо ўрнида ҳам кенг қўллайди. 50 йиллик кузатишларим ва тажрибамдан келиб чиқиб, ҳозирда асал давосини ўрганиб, беморларга турли маслаҳатлар жамланган иловалар ҳам ишлаб чиқдим.

https://finance.uz/images/photos/2019/december/12-12-2019/_MG_0602.JPG

 

– Вилоятда 500 дан ортиқ асаларичи бор, – дейди 40 йилдан бери шу касбнинг бошини тутган Ориф Юнусов Хоразм вилояти ҳудудий асаларичилик уюшмаси раиси. – Неча йиллардан бери бу соҳага эътибор берилмаётган эди. Президентимизнинг 2017 йил қабул қилган асаларичиликни ривожлантириш бўйича қароридан сўнг бу соҳа жонлана бошлади. 2017 йили Россиянинг Доғистон республикаси бўлиб ўтган халқаро асаларичилар фестивалида қатнашдик. Бунда “Алоқабанк”нинг кўмаги салмоқли бўлди.

Бу халқаро тадбирларда юртимиз асаларичилари ҳамкасбларининг тажрибаларини ўрганган ҳолда, ўз маҳсулотларини ҳам экспорт қилиш имконига эга бўлмоқдалар. Кўплаб хорижий ҳамкорлар билан икки томонлама ўзаро фойдали шартномалар тузилмоқда.

Қайд этиш жоизки, мазкур тармоқ ривожи учун “Алоқабанк” томонидан асаларичиларга имтиёзли кредитлар ажратилиб, уларнинг тадбиркорлиги кенг қўллаб-қувватланиб келинаётгани кўплаб кишиларнинг иш билан таъминланишига ва даромадининг ортишига хизмат қилмоқда.

Жумладан, хоразмлик Жаҳонгир Кенжаев 3 йилга 7.5 млн. кредит маблағи олиб, ўз ишини бошлади. Ҳозирда йилига 1,5 тонна асал етиштир­япти.

Зоминлик асаларичи фермер Ориф Қаршиев ҳам 10 йилдан ошиқ шу касб билан шуғулланади. Банкдан 10 млн. сўм кредит маблағ олган. Ҳозирда унга қарашли “Раҳмонқул Муҳаммадиев” фермасида 160 та асалари оиласи мавжуд бўлиб, йилига 3-4 тонна асал етиштирилади. Вилоятдаги сиҳатгоҳ, касалхона ва болалар боғчаларига асал етказиб берилади.

https://finance.uz/images/photos/2019/december/12-12-2019/_MG_0586.JPG

 

Ушбу соҳани халқаро андозаларга хос ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси ва АТ "Алоқабанк" таъсисчилигида лизинг компанияси ташкил этилган. Тижорат банкларининг кредити ва лизинг компаниянинг ўз маблағлари ҳисобидан лизинг асосида асаларичилик учун зарур ускуналар ва инвентарлар, асалари уялари ишлаб чиқариш технологик линиялари, асал қадоқлаш ускуналарини етказиб бериш йўлга қўйилди. Компания асаларичиларга, асосан Польшада ишлаб чиқилган сифатли техник жиҳозларни етказиб беради.

– Бу байрам давомида ускуналаримизга қизиқиш билдирган кўплаб тадбиркорлар билан шартномалар имзоладик, – дейди компаниянинг етакчи мутахассиси Элдор Омонов. – Шуни билан бирга уларнинг хоҳиш-истакларини ҳам ўргандик. Эндиликда уларга зарур техник жиҳозларни олиб келишга ҳаракат қиламиз.

Шуни қўшимча қилиб керакки, жорий йилда республикада асалариларнинг зотини яхшилаш мақсадида Ғарбий Украинадан 2450та “Карпат” ва Германиядан 125 “Карника” зотли наслли она-арилар келтирилди. Илмий мақсадлар учун Германиядан маҳаллий шароитга мослашишни ўрганиш учун 50 та Бакфаст зотли она асаларилар олиб келинди. Республика асаларичилик уюшмаси ҳамда “Алоқабанк” кўмагида амалга оширилаётган бу каби халқаро алоқалар ўзбек асалининг жаҳон бозорида ўз ўрнини топишига имкон беради.

https://finance.uz/images/photos/2019/december/12-12-2019/_MG_0593.JPG

 


Farg`onaga tashrif
Farg`onaga tashrif
Uyushma binosining ochilish marosimi
Uyushma binosining ochilish marosimi
Farg'onaga tashrif
Farg'onaga tashrif
Uyushma binosining ochilish marosimi
Uyushma binosining ochilish marosimi
Bizning hamkorlar
The Food and Agriculture Organization
The Food and Agriculture Organization
ALOQALIZING
ALOQALIZING
Savollar bormi?
Savollaringizga javob berishga tayyormiz. 
Fayl yuklash:
maksimal: 1
Manzili:
O'zbekiston, Toshkent, Navoiy ko'chasi 40