⚡️Давлатимиз раҳбарининг жорий йилни 15-16 апрел кунлари Андижон вилоятига ташрифи амалга оширилди.
👍Вилоятнинг Олтинкўл туманида ташкил этилган ҳудудий саноат ярмаркасида 110 та корхонанинг 500 га яқин маҳсулотлари қаторида асаларичилик тармоғидаги самарали лойиҳалар ҳам тақдим этилди.
🐝 Республикамизнинг турли ҳудудларидан, жумладан Хоразм вилоятидан ташриф буюрган О.Оллоберганов, ўзи қадоқлаган асал маҳсулотлари билан иштирок этди. Тадбир жараёнида у андижонлик ҳамкасбларидан 1 минг дона асалари пакети олиш учун шартнома имзолашга ҳам эришди ва мазкур тадбирда иштирок этганлигидан мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди.
🇺🇿 Президентимизнинг "Биз бошлаган ислоҳотлар бу фақат рақамлар" ёки ҳисоботлар эмас. Бу ҳар бир оила, ҳар бир инсон ҳаётида сезиладиган фаровонлик ва тараққиёт сари йўналтирилган ҳақиқий ўзгаришдир" деб айтган сўзлари ҳар биримиз учун амалий дастур бўлиб ҳисобланади.
![]()
![]()
![]()
![]()