
"Ўзэкспомарказ"да Uzcharm Expo EVRASIYA 2025" 18-Халқаро кўргазма ярмаркаси ўз ишини бошлади. Ярмаркада чарм-саноат маҳсулотлари қаторида, "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси ташаббуси билан асаларичилик субъектлари ҳам иштирок этмоқда. Маҳсулотнинг сифати, қадоқланган вариантлари ва бошқа турли кўринишдаги ҳолатлари ярмаркага ташриф буюраётганлар эътиборини ўзига жалб этмоқда. Асаларичилик субъектлари ташриф буюраётган меҳмонларга асалнинг шифобаҳшлиги, табиий маҳсулот эканлиги тўғрисида ўзбек, рус ва инглиз тилларида тушунчалар беришмоқда. Ушбу ярмарка 3 кун давом этади.