Жорий йилнинг 27 апрел куни уюшмада “Асаларичиликнинг бугунги ҳолати, муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш чоралари”га бағишланган видеоселектор ўтказилди.
Видеоселекторда Ўзбекистон Республикаси Президенти адмистрацияси вакили Ф.Джалилов, Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси раиси Ш.Бахриддинов, уюшманинг бошқарма ва бўлим мутахассислари ҳамда ҳудудий асаларичилик уюшмалари раислари иштирок этишди.
Шу муносабат билан, Асаларичиликнинг бугунги холати, муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш чоралари бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни Жорий йилнинг 3 май санасига қадар, уюшманинг +998712021120 телефон рақамига ёки info@beekeepers.uz электрон манзилига юборишингиз сўралади.