“Асалари оилаларини жойлаштириш, кўчириш ва уларнинг нобуд бўлишининг олдини олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ҳукумат қарори (189-сон, 20.04.2026-y.) қабул қилинди.
👍 Қарорга мувофиқ, бир қатор муҳим тартиб ва талаблар белгиланди:
◾️ асалари хўжаликларини жойлаштириш ва кўчиришда хавфсизлик ва агроэкологик меъёрларга қатъий риоя этиш;
◾️ қишлоқ хўжалиги экинлари ва бошқа ўсимликларга пестицидлар билан ишлов беришдан олдин олдиндан огоҳлантириш юбориш;
◾️ пестицидлар билан ишлов бериш жараёнида ваколатли органларнинг аниқ вазифалари белгиланди;
◾️ пестицидлар қўллаш жараёнларини доимий мониторинг қилиш механизми йўлга қўйилди.
🐝 Шунингдек, қарорда муҳим масала сифатида асаларилар ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинларини чанглатиш бўйича агротехник тадбирларни амалга ошириш ҳамда асаларилар нобуд бўлишининг олдини олиш бўйича барча масъул тузилмалар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.
🏛 Мазкур йўналишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ер эгалари, фойдаланувчилар, ижара олувчилар ва мулкдорлар шахсан масъул этиб белгиланди.
❕ Қарор аграр ишлаб чиқариш ва экологик мувозанатни сақлаш, айниқса асаларичилик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш ўртасидаги мувозанатни таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
![]()
![]()