
✅Бугун Тошкент давлат аграр университетида “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари, турли вазирликлар, қўмита ва идоралар, ташкилот ва уюшмалар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари, шунингдек, ушбу олий таълим муассасаси раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этдилар.
✅Тадбирда “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси масъуллари ҳам қатнашиб, асаларичилик йўналишида таҳсил олган магистратура битирувчилари билан суҳбатлашдилар. Мулоқот чоғида улар асаларичилик тармоғини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумотлар бердилар.
🌐Тадбир иштирокчиларига асаларичилик соҳасини тарғиб этувчи видеороликлар, китоблар, буклетлар ва кўргазма материаллари тақдим этилди. Бу материаллар ёш мутахассисларни ушбу соҳага қизиқишини оширишга хизмат қилди.