Адрес:
O'zbekiston, Toshkent, Navoiy ko'chasi 40
`$site.phones[0].num_title`
Asalari - hakim dastyori, dexqon - hamkori, hosil - madori !!!

Ўзбекистонда Сунъий интеллект воситасида бошқариладиган иқлим жиҳатдан мақбуллаштирилган асаларичилик

« Back

Ўзбекистонда Сунъий интеллект воситасида бошқариладиган иқлим жиҳатдан мақбуллаштирилган асаларичилик 21.06.2021 00:00

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистонда Сунъий интеллект воситасида бошқариладиган иқлим жиҳатдан мақбуллаштирилган асаларичилик

Рисунок1

Ўзбекистон Республикасида асаларичилик соҳасини олиб қарайдиган бўлсак-жуда тез ривожланаётган соҳа сифатида қараш мумкин. Чунки охирги 5 йиллик даврда Республика бўйича асаларичилик субъектлари сони 17 мингдан, уларда 907 мингдан ортиқ асалари оилалари ва 2020 йил якунига кўра 21 минг 410 тонна асал етиштирилган. Шундан йирик асаларичилик хўжаликларида асалари оилалари сони 200 мингтани ташкил этади.

Бундан ташқари минтақада маҳаллий шароитда наслчиликни яхшилаш мақсадида 700 мингдан ортиқ наслли она арилар етиштирилган, шу жумладан 243 минг дона асалари пакети экспорт қилинган.

Юқоридаги кўрсатгичлардан маълумки республикада асаларичилик соҳасига янги замонавий технологияларни жалб қилиш ва жорий этиш талаб этилади.

Шу мақсадда Республика асаларичилари уюшмаси бир нечта ҳалқаро ташкилотлар грантлари асосида иш олиб бормоқда.

Ана шундай лойиҳалардан бири - Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси томонидан ИКАРДА ва “Хайвс Тракс” компанияси билан биргаликда амалга ошириладиган “Сунъий интеллект воситасида бошқариладиган иқлим жиҳатдан мақбуллаштирилган асаларичилик” (AID-CSB) лойиҳасидир. Лойиҳа 2021 йилнинг мартидан августигача бўлган даврда амалга оширилади. Бу вақт мобайнида эса мобил илова ишлаб чиқилади, якунланади ва ишга туширилади.

 

Ҳамкорликлар натижаларида Республикамизда асаларичиликни илғор тажрибалар асосида ривожлантириш кўзда тутилган бўлиб, соҳага рақамли технологияларни жорий қилиш орқали асал йиғиш мавсуми давомида асалари оилаларини кўчириш ва жойлаштириш, атроф-муҳит, нектарга бой ўсимликлар дунёси ҳамда асаларизорлар жойлашуви хариталари ҳақида маълумот олиш имкониятини яратиб берувчи мобил иловалар ишлаб чиқилмоқда.

Ушбу иловада ҳар бир асаларичи учун аризорнинг жойлашган жойига қараб муҳим маълумотлар (об-ҳаво, ўсимликларнинг гуллаш даври ва боқалар) етказиб беради.

Мазкур лойиҳа бугунги кунда Республикамиз асаларичилик соҳаси учун муҳим ҳисобланиб буни жорий этиш асаларичиликларга кенг имкониятлар беради.

Шу мақсадда уюшма лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Бухоро вилоятида ушбу мобил иловани жорий этиш бўйича Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси, ИКАРДА ва “Хайвс Тракс” ташкилотлари билан ҳамкорликда асаларичиларга онлайн семинарлар ташкил этиб, уларга мобил иловани мазмун мохиятини уни ишга тушуриш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича онлайн семинарлар ташкил этилмоқда.

Сунъий интеллект воситасида бошқариладиган иқлим жиҳатдан мақбуллаштирилган асаларичилик” мавзусида олиб борилаётган лойиҳаси доирасида 1-семинар Тошкент шаҳрида
27-28 май кунлари, Бухоро вилоятида 31 май ва 1-июнь кунлари ўтказилди, семинарга 22 та асаларичилар жалб қилинди. Ва
2021 йил 4 май куни лойиҳа ташкилотчилари ва координаторлари иштирокида онлайн мулоқат ташкил этилиб, лойиҳа бўйича амалга ошириладиган ишлар режаси ишлаб чиқилди ва келишиб олинди.

Лойиҳа бўйича ишлаб чиқилган мобил иловани ишчи холатини текшириб кўриш учун Тошкент шаҳрида 2021 йил 15-16 июнь кунлари, Бухоро вилоятида 17-18 июнь кунлари асаларичи аёлларни жалб қилган ҳолда 2 - онлайн семинар ташкил этилди.

Келгусида “Сунъий интеллект воситасида бошқариладиган иқлим жиҳатдан мақбуллаштирилган асаларичилик” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган мобил иловани бутун Республика бўйича асаларичилик субъектларига жорий қилиш режалаштирилган. Шу жумладан ушбу мобил иловани барча асаларичилар ҳам мобил телефонлари орқали ишлатиш мумкин. Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот олиш учун инглиз, рус ва ўзбек тилларида унинг қисқача тавсифи билан танишиб чиқинг.  

Онлайн ва бошланғич семинарлардан олинган фотосуратлар:

 

 

Акмал Тошов

 


Farg`onaga tashrif
Farg`onaga tashrif
Uyushma binosining ochilish marosimi
Uyushma binosining ochilish marosimi
Farg'onaga tashrif
Farg'onaga tashrif
Uyushma binosining ochilish marosimi
Uyushma binosining ochilish marosimi
Bizning hamkorlar
The Food and Agriculture Organization
The Food and Agriculture Organization
ALOQALIZING
ALOQALIZING
Savollar bormi?
Savollaringizga javob berishga tayyormiz. 
Fayl yuklash:
maksimal: 1
Manzili:
O'zbekiston, Toshkent, Navoiy ko'chasi 40