Адрес:
O'zbekiston, Toshkent, Navoiy ko'chasi 40
`$site.phones[0].num_title`
Asalari - hakim dastyori, dexqon - hamkori, hosil - madori !!!

Ўзбекистонда Cунъий интеллект воситасида бошқариладиган иқлим жиҳатдан мақбуллаштирилган асаларичилик

« Back

Ўзбекистонда Cунъий интеллект воситасида бошқариладиган иқлим жиҳатдан мақбуллаштирилган асаларичилик 09.09.2021 12:27

Ўзбекистонда Сунъий интеллект воситасида бошқариладиган иқлим жиҳатдан мақбуллаштирилган асаларичилик

-Ҳурматли Акмал Акрамович, Ўзбекистон асаларичилари уюмаси ташкил этилганидан буён амалга оширилган ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, ташкил этилгандан буён республикада асаларичилик субъектлари сони 17 мингтани, улардага асалари оилалари сони 907 мингтани ташкил этиб, улар томонидан 2020 йил якунига кўра 21 минг 410 тонна асал етиштирилган.

Бундан ташқари минтақада маҳаллий шароитда наслчиликни яхшилаш мақсадида 700 мингдан ортиқ наслли она арилар етиштирилган, шу жумладан 243 минг дона асалари пакети экспорт қилинган.

-Уюшманинг хорижий мамлакатлар, ҳалқаро ташкилотлар билан алоқаси ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

-Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси Бутунжаҳон асаларичилари уюшмаси “Апимондия” ташкилотининг аъзоси саналади. Бундан ташқари МДҲ давлатлари, Россия Федерацияси, Германия ва Европанинг бошқа давлатлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Шу жумладан, БМТнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хафвсизлиги ташкилоти ФАО ҳамда ИКАРДАнинг республикамиздаги ваколатхонлари гранти асосида асаларичиликни ривожлантириш доирасида ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилмоқда.

- ИКАРДА ташкилоти билан ҳамкорликда олиб борилаётган лойиҳа тўғрисида сўзлаб берсангиз.

-Республикамизда барча соҳалар каби асаларичилик соҳасига ҳам янги замонавий технологияларни жалб қилиш ва жорий этиш талаб этилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси бир қатор ҳалқаро ташкилотлар грантлари асосида иш олиб бормоқда. Фикримизнинг бир исботи сифатида ИКАРДА ва Хайв Тракс  ташкилотларининг уюшма билан ҳамкорликда асаларичи аёллар учун “Сунъий интеллект воситасида бошқариладиган иқлим жиҳатдан мақбуллаштирилган асаларичилик” мавзусида олиб борилаётган лойиҳани айтиб ўтишимиз мумкин.

Лойиҳада Республикамиз асаларичилигига инновацион технологияларни яъни асаларичиликни рақамлаштиришни жорий қилиш кўзда тутилган бўлиб, бу аёл ва эркак асаларичиларга ёрдам сифатида атроф-муҳит, нектарга бой ўсимликлар дунёси
ва об-ҳаво ҳақида маълумотлар олиш учун мобил илова ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Ушбу илова ҳар бир асаларичи учун аризорнинг жойлашган жойига қараб муҳим маълумотлар (об-ҳаво, ўсимликларнинг гуллаш даври ва бошқалар)ни етказиб беради.

Асаларичиликни рақамлаштириш бугунги кунда республикамиз асаларичилик соҳаси учун муҳим ҳисобланиб, буни жорий этиш асаларичиларга кенг имкониятлар яратиб беради.

-Лойиҳа қайси муддатларда ва қаерларда амалга оширилади?

-Лойиҳа ИКАРДА ва “Хайв Тракс” ташкилотлари билан Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ҳамкорлигида 2021 йил март-декабрь ойларида амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу муддатда мобил илова маҳаллийлаштирилади ва такомиллаштирилиб ишга туширилади.

Мазкур жараёнга Тошкент ва Бухоро вилоятларида фаолият кўрсатаётган аёл асаларичилар жалб қилинади.

Яна бир нарсага эътибор беришимиз керакки лойиҳага асосан аёл асаларичилар жалб қилинган, яъни республикада мавжуд аёл асаларичиларга енгиллик яратиш мақсадида бу иш амалга оширилмоқда.

-Лойиҳа доирасида бугунги кунгача қандай ишлар амалга оширилди?

“Сунъий интеллект воситасида бошқариладиган иқлим жиҳатдан мақбуллаштирилган асаларичилик” мавзусида олиб борилаётган лойиҳа доирасида 1-семинар Тошкент шаҳрида
27-28 май кунлари, Бухоро вилоятида 31 май ва 1-июнь кунлари ўтказилди, семинарга 22 та асаларичилар жалб қилинди ҳамда
2021 йил 4 май куни лойиҳа ташкилотчилари ва координаторлари иштирокида онлайн мулоқат ташкил этилиб, лойиҳа бўйича амалга ошириладиган ишлар режаси ишлаб чиқилди ва келишиб олинди.

Лойиҳа бўйича ишлаб чиқилган мобил иловани ишчи холатини текшириб кўриш учун Тошкент шаҳрида 2021 йил 15-16 июнь кунлари, Бухоро вилоятида 17-18 июнь кунлари асаларичи аёлларни жалб қилган ҳолда 2- онлайн семинар ташкил этилди. Мазкур семинарларда уларга мобил иловани мазмун мохиятини уни ишга тушуриш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тушунчалар берилди ҳамда уларнинг таклиф ва мулоҳазалари олинди.

Лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган мобил иловани мамалакатдаги барча асаларичилар ҳам мобил телефонлари орқали ишлатишлари мумкин.

123

Онлайн семинардан лавҳа.


Farg`onaga tashrif
Farg`onaga tashrif
Uyushma binosining ochilish marosimi
Uyushma binosining ochilish marosimi
Farg'onaga tashrif
Farg'onaga tashrif
Uyushma binosining ochilish marosimi
Uyushma binosining ochilish marosimi
Bizning hamkorlar
The Food and Agriculture Organization
The Food and Agriculture Organization
ALOQALIZING
ALOQALIZING
Savollar bormi?
Savollaringizga javob berishga tayyormiz. 
Fayl yuklash:
maksimal: 1
Manzili:
O'zbekiston, Toshkent, Navoiy ko'chasi 40