Aсаларилар озиқ-овқат занжирининг муҳим қисмидир ва экотизимлар мувозанатини сақлашда муҳим рол ўйнайди. Улар ердаги барча ўсимликларнинг учдан биридан кўпроғини чанглатади. Aсалариларсиз мева, сабзавотлар, асал ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари бўлмас эди. Уларнинг фаолияти атроф-муҳитни асраш ва саломатлигимизни сақлашга ёрдам беради.
Aсаларилар ва бошқа чанглатувчилар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнашига эътибор қаратиш мақсадида ҳар йили 20 май куни Бутунжаҳон асаларилар куни нишонланади.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси асаларичилар ва барча агросаноат мажмуаси ходимларини байрам билан табриклайди! Сизга сиҳат-саломатлик, ишларингизда муваффақиятлар, бахт ва фаровонлик тилайди!