Асаларичилик қишлоқ хўжалигининг муҳим ажралмас тармоғи ҳисобланади. Мазкур соҳа асалари оилаларини кўпайтириш, асал, мум, гулчанги ва бошқа асаларичилик маҳсулотларини етиштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликларини чанглаштириб, ҳосилдорликни ошириш ва мевали дарахтлар ҳосили сифатини яхшилашга хизмат қилади. Шунингдек уруғчилик хўжаликларида уруғлик унумли ва сифатли бўлишида асалариларнинг ўрни беқиёс.
Инсоният бор экан, асаларилар етиштирган асал маҳсулотига бўлган талаб ва эҳтиёж кундан-кунга ошиб бораверади. Ҳозир ҳар бир соҳада: яъни саноат, қандолат фабрикалари, тиббиёт соҳасида, самалётсозлик, ракетасозлик, радио ва телевизор ҳамда компьютер соҳаларида аслариларнинг мум маҳсулотларидан фойдаланилмоқда. Шунинг учун ҳам асаларичилик доимо чорвачиликка нисбатан дароматли тармоқ ҳисобланади.
https://agronet.uz/asalarichilik-kitobi/