Асал ажойиб неъмат эканини барчамиз биламиз. Унинг дастурхонимизга келгунча босиб ўтган йўли сиз азизларни қизиқтирса керак, деб ўйлаймиз.
Мамлакатимизда бир неча йиллардан буён “Асал” байрамлари ташкил қилиниб келинмоқда. Бу йилги “Асал” байрами Урганч шаҳрида ҳам ўзгача ўтмоқда.
Вилоятимизнинг барча асаларичилик билан шуғулланувчи фермерлари ўзларининг маҳсулотлари билан Урганч марказий деҳқон бозорида ташкил қилинган савдо кўргазмаларида иштирок қилишмоқда.
Урганч шаҳар ҳокими Шуҳрат Абдуллаев ушбу “Асал” байрамида иштирок этди. Шунингдек, мунтазам назоратида бўлган бозордаги нарх-навони ўрганди. Янада аҳолига арзон, сифатли маҳсулотларни этказиш ҳамда хизмат кўрсатиш бўйича таклифларини берди.
“Асал” байрами 30 ноябргача давом этади.