Уюшмада Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. 18.05.2021 00:00
Жорий йилнинг 17-19 май кунлари Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Жумладан, 19 май куни делегация вакиллари билан “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасида учрашув ўтказилди. Учрашувда Асаларичилик заводи фаолияти билан танишишди. Учрашув натижасида икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари келишиб олинди.