🔸Мулоқот шаклида ўтган тадбирда уюшманинг марказий аппарат ходимлари, Тошкент шаҳар асаларичилик уюшмаси ходимлари, Тошкент давлат аграр университети асаларичилик йуналиши ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.
🔸Тошкент давлат интисодиёт университети профессори, фалсафа фанлари доктори Исмоил Саифназаров, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, фалсафа фанлари доктори, асаларичилик уюшмаси фахрий аъзоси Анвар Қодиров ўз маърузаларида 2021 йилда мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида янги ва улкан қадамларни белгилаб берган Мурожаатномада илгари сурилган ташаббусларнинг аҳамияти, кўлами ва ижро механизмига тўхталиб ўтди. Хусусан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар қайд этилди.
🔸“Қайси соҳада фаолият юритишидан қатъи назар ҳар бир фуқаро мамлакатда олиб борилаётган сиёсат, тараққиёт йўлидаги ислоҳотлардан хабардор бўлиши керак. Бу фуқароларда халқининг бугунги ва келажагига даҳлдорлик ҳиссининг ортиши, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини янада чуқурроқ англашига олиб келади. Шу кунларда турли вазирлик ва ташкилотларда ўтказилаётган Президентимиз Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирлардан кўзланган мақсад ҳам шу аслида”, – деди И. Саифназаров.
🔸Эркин мулоқот тарзида ўтган тадбирда уюшма ходимлари ҳам бугунги ислоҳотларга доир қарашлари, Мурожаатномада келтирилган йўналишлар ва бу орқали кўзланган мақсадлар кўлами ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Шу билан бирга, 2021 йил асаларичилик уюшмаси учун ҳам муҳим давр бўлиши таъкидланиб, Мурожаатномада асаларичилик уюшмаси олдига қўйилган вазифаларнинг аҳамиятига ҳам бирма-бир тўхталиб ўтилди.