Бугун “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси маъмурий биносида янги тайинланган уюшма раисини таништириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Норқобилов Бахром Тўраевич ва қўмитанинг биринчи ўринбосари Жабборов Шухрат Абдужаббаровичлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 октябрдаги 656-сонли қарори билан Шарофиддин Бахриддиновни уюшма раиси этиб танланганлигини эълон қилиб ҳамда келгусида асаларичилик тармоғини ривожлантириш бўйича янги йўналишларни белгилаб олиш кераклигини айтиб ўтдилар.
Маълумот учун, Шарофиддин Бахриддинов ҳозирги кунга қадар уюшма раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.