
Юртимизда тоғ ва тоғ олди ҳудудлар бисёр.
Шулардан бири, Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳисобланади.
Ушбу ҳудуд турли гиёҳлару- ўт-ўланлар билан қопланган.
Демак, асаларилар ҳам бу манзилларда гиёҳу, ўт-ўланлардан нектар олмоқдалар ва натижада ўта мазали ва тотли асал етиштирилмоқда.
Тоғда етиштирилган асалга, унинг таъмига нима етсин!
"Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси ва унинг жойлардаги вакиллари ҳам юқорида таъкидлаб ўтилган мавзу бўйича тоғ ва тоғ олди ҳудудларда ишларни уюшган ҳолда ташкил этмоқдалар.